Ulug'bek Jamg'armasi

photo_2025-11-19_17-48-02

Kecha va kunduz

Abdulhamid Cho’lpon

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Файласуфлар Миллий жамияти раиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Назаров Қиём Нормирзаевич иштирокида “Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатларининг тарихий саммити натижалари” мавзусидаги маъруза ўтказилди. Маърузада Назаров Қиём Нормирзаевич Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида, дунёни бошқа қитъалар билан боғлайдиган йўллар туташган, кўплаб мамлакатларнинг манфаатлари кесишадиган “минтақа чорраҳасида жойлашганлиги, шу маънода, “Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг юраги” деган тавсиф бежиз шаклланмаганлиги, айни шу ҳолат мамлакатимизнинг ташқи сиёсатида ва халқаро муносабатлари тизимида ниҳоятда муҳим ўринни эгаллаши, шунинг учун ҳам, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг яна бир муҳим йўналишларидан бири – минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва унинг барқарорлигига таҳдид солаётган таҳдидларнинг ҳар қандай кўринишига қарши қатъий кураш олиб боришдан иборатлиги, Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72- сессиясидаги нутқида таъкидланганидек: “Ўзбекистон бугунгикунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда. Бу – ҳар томонлама чуқур ўйлаб танланган йўлдир. Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдордир. Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир” деган фикрлари бежиз айтилмаганлиги, минтақамиз давлатлари билан очиқ, ўзаро манфаатли ва яқин ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ташқи сиёсатимизнинг энг асосий устувор йўналиши эканлигини таъкидлаган ҳолда кейинги йилларда бу борада “Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё бош устувор йўналиш” тамойилини амалда татбиқ этишга киришилганлигини, муштарак сиёсий иродамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида минтақамиз яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳамда барқарор ривожланиш маконига айланганлигига оид маълумотлар ва видеороликларни тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этди. Сўнгги йилларда Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида сезиларли ютуқларга эришганлигимиз, бу амалий жиҳатдан янги мазмунга эга бўлган вазифаларни ҳал этишга, яъни дунёнинг бошқа минтақалари билан янада яқин алоқалар ўрнатишга имкон бериши, минтақамизда янги сиёсий муҳитнинг шаклланишида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлиги, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича ҳамкорликнинг кенгайиши минтақа ялпиички маҳсулотини яқин 10 йилда камида икки баробар ошириш имконини бериши, айнан шунинг учун ҳам минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш барча мамлакатлар ижтимоий тараққиётига хизмат қилувчи муҳим омил эканлиги айтиб ўтилди. Тадбир бошида Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан ноябрь ойида ташкил этилган Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи бўйича иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов ғолибларига сертификат ва бирмарталик пул мукофоти топширилди. Тадбирда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари раҳбарлари, проректорлар, бўлим бошлиқлари жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари,профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан иштирок этишди.